Жорий йил 23-27 октябрь кунлари Жанубий Кореянинг Декёнг университети президенти таклифига биноан институт ректори Х.Р.Аминов, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири Д.К.Жуманиёзова, Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Ф.Ш.Қодирова ҳамда Республика Рассомлик коллежининг Тарихий либослар бўлими ўқитувчиси Ф.Ю.Гафуровалар хизмат сафарида бўлишди. 23 октябрь куни Декёнг университети (Дегу шаҳри) раҳбарияти ва делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.