25 ноябрь куни институт Маънавият хонасида “Кексаларни эъзозлаш йили”га бағишланган Ўзбекистон халқ рассоми Муборак Йўлдошев билан “Достонлар заршуноси” мавзусида илмий-ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбир институт илмий бўлими, Санъатшунослик факультети ва “Ёш олимлар ва ижодкорлар кенгаши” томонидан ташкиллаштирилди.