Жорий йилнинг 5 декабрь куни Тасвирий санъат факультетининг“Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни олиб бориш режаси”да белгиланган ҳамда мустақил юртимизда кенг нишонланаётган “Конституция куни”нинг 23 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси гимни билан бошланди. Сўнгра тадбирга таклиф этилган меҳмонлар томонидан “Келажагимиз пойдевори – Конституция” номли видеоролик намойиш этилди.